Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳамма бир киши учун: бунақа Данияни тўхтатиш қийин

Ҳамма бир киши учун: бунақа Данияни тўхтатиш қийин

Фото: «© instagram.com/jonasknudsen92»

ЖЧ-2018 да иштирок этаётган Дания терма жамоа ҳимоячиси Йонас Кнудсенга мамлакат футбол иттифоқи туғуруқхонадаги хотинини кўриб келишига рад жавобини берганига жамоа аъзолари жим қараб туришмади: улар Кнудсен учун ўзлари пул йиғиб, шахсий самолёт ёллаб ватанига жўнатиб юборишди, деб хабар бермоқда «Life.ru».

Йигирма беш ёшли Йонас Кнудсеннинг рафиқасида тўлғоқ кутилганидан бир неча ҳафта аввал бошланди. Шу боис Россиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган футболчи хотини ва янги туғилган қизалоғини кўриб келиш учун зудлик билан ватанига қайтишига тўғри келиб қолди.

«Сешанба куни биз соғлом ва чиройли қизалоққа ота-она бўлдик. Ҳамма ўзини яхши ҳис қиляпти ва биз жаҳон чемпионатига тайёрмиз! Табрикларингиз учун раҳмат», — дея Йонас мухлисларига «Instagram»даги аккаунтида миннатдорлигини билдирган.

Рафиқаси ва қизчаси билан ўтказган бахтли онларидан сўнг Кнудсен Россияга қайтиб келди ва Австралияга қарши ўйинга ҳозирлик кўряпти. Ўтказиб юборманг, Самара шаҳридаги бу учрашув бугун, 21 июнь куни соат 17:00 да бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг