Неймар жаҳон чемпионати ўйинларида нақ 14 дақиқа майдонда ётган
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жаҳон чемпионатидаги 4 ўйинда қоида бузганидан сўнг 14 дақиқа майса устида ётган. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар бермоқда.
Бу учрашувларда Неймарнинг рақибларига нисбатан қоида бузиш ҳолати 23 марта кўп кузатилган. У қоидани бузгандан кейин 13 дақиқаю 50 сония майса устида ётган. Энг кўпи чорак финал учрашувида содир бўлган: ўшанда мексикаликларга қарши майдонга тушган Неймар 5,5 дақиқа майса устида ётган.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 6 июль куни Бразилия терма жамоаси Бельгия футболчиларга қарши «Қозон арена» стадионида майдонга тушади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter