ЖЧ-2018. Хорватия чемпионатни ишончли бошлади (видео)
Жаҳон чемпионати «D» гуруҳининг иккинчи жуфтлик ўйинида Хорватия терма жамоаси Нигерияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 32-дақиқада ҳисоб очилди. Нигерия футболчиси Этебо ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.
Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида эса Модрич пенальтидан иккинчи голни уриб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади.
Хорватия – Нигерия 2:0
Голлар: 1:0 – 32, автогол Этебо, 2:0 – 71, пенальти Модрич.
Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич, Врсалько, Вида, Ракитич, Модрич, Перишич, Ребич (Ковачич, 78), Крамарич (Брозович, 60), Манджукич (Пьяца, 86).
Нигерия – Узохо, Трост-Эконг, Шеху, Идову, Балогун, Ндиди, Этебо, Оби Микел (Нванкво, 88), Мозес, Ивоби (Муса, 62), Игало (Ихеаначо, 73).
Огоҳлантиришлар: Ракитич (30), Трост-Эконг (70), Брозович (89).
Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг биринчи жуфтлик ўйинида Аргентина ҳамда Исландия ўртасидаги ўйин дуранг билан якунланган эди. Кейинги турда хорватлар Аргентина билан ўйнайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter