Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Россия эртаги тугади

ЖЧ-2018. Россия эртаги тугади

Фото: «fifa.com»

Жаҳон чемпионатининг сўнгги чорак финал учрашувида Россия ва Хорватия терма жамоалари баҳс олиб борди. Ғолибни ярим финалда Англия кутиб турганди.

Жуда оғир ўтган учрашувда асосий вақтдаги, сўнг қўшимча таймдаги голлар билан жамоалар пенальтилар сериясигача етиб борди.

Биринчи бўлимда Денис Черишев фантастик зарбаси билан майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо бу устунлик узоқ чўзилмади. Хорватия тезкор ҳужум орқали мувозанатни тиклади. Манжукичнинг юриши ва аниқ тўп узатишини Крамарич бош билан Акинфеев дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи таймда кураш кўпроқ майдон марказида кечди. Фақат сўнгги дақиқаларда хорватлар бироз фаоллашди. Лекин бу фаоллик голли вазият содир етиш учун етарли бўлмади.

Қўшимча таймларнинг биринчисида стандарт вазият хорватларга омад келтирди. Ҳимоячи Вида бош билан руслар дарвозасини аниқ нишонга олди.

Қўшимча таймларнинг иккинчисида энди стандарт вазиятдан руслар унумли фойдаланди: ҳимоячи Фернандес бош билан гол урди. Яна тенглик.

Пенальтилар сериясида эса омад Хорватияга кўпроқ кулиб боқди.

ЖЧ-2018, чорак финал

Россия – Хорватия 2:2 (пенальтилар бўйича – 3:4)

Голлар: 1:0 – 31 Черишев, 1:1 – 39 Крамарич, 1:2 – 100 Вида, 2:2 – 115 Фернандес.

Россия – Акинфеев, Кутепов, Кудряшов, Фернандес, Игнашевич, Кузяев, Зобнин, Головин (Дзагоев, 102), Самедов (Ерохин, 54), Черишев (Смолов, 67), Дзюба (Газинский, 79).

Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 74), Врсалько (Чорлука, 97), Вида, Перишич (Брозович, 63), Ракитич, Модрич, Ребич, Крамарич (Ковачич, 88), Манжукич.

Огоҳлантириш: Ловрен (35), Стринич (38), Вида (102), Газинский (109), Пиварич (114).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг