Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими қандай ўтди (фото)

Бугун, 14 июн куни Россиянинг Москва шаҳрида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимнинг очилишида Россия Президенти Владимир Путин, британиялик хонанда Робби Уильямс, россиялик опера ижрочиси Аида Гарифуллина ва Бразилия терма жамоаси таркибидаги футбол бўйича икки карра жаҳон чемпиони Роналдо иштирок этди.
Футбол майдонига ўйиндан олдин зарар етказмаслик учун маросим давомида «Лужники» стадионига тўплар сурати туширилган полотно ёпилди.
Ундан сўнг аренада санъаткорлар чиқиш қилишди.
Маросимни британ хонандаси Робби Уильямс очиб берди ва бир нечта машҳур қўшиқларини куйлади.
Шунингдек, майдонга Россиянинг опера хонандаси Аида Гарифуллина ҳам чиқди.
Маросим давомида стадионда «Love» ва «Welcome» сўзлари пайдо бўлди.
ЖЧнинг Ростов-на-Донулик элчиси Виктория Лопирева майдонга турнирнинг расмий тўпини олиб чиқди ва ўйиннинг рамзи бўлган бўри Забивака ва футболчи Роналдо биринчи бўлиб уни майдонга оширишди.
Очилиш маросими Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг нутқи билан якунланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter