Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония учар электромобиллар ишлаб чиқаришни бошлади

Япония учар электромобиллар ишлаб чиқаришни бошлади

Японияда SkyDrive учар электромобили ишлаб чиқарила бошланди. У 2025 йилда Осакадаги Expo кўргазмасида намойиш қилиниши режалаштирилган.

Suzuki ва SkyDrive компаниялари учар электромобиллар ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда Suzuki сайтида чоп этилган қўшма баёнотда айтилади.

SkyDrive SD-05 модели учувчи ва иккита йўловчини ташишга мўлжалланган. Электромобил соатига 100 км тезликка эришиш имконини берувчи 12 та двигатель билан жиҳозланган. Парвоз масофаси 15 км. Шу билан бирга, қурилма вертикал равишда учиш ва қўниш имкониятига эга.

Янги маҳсулот 2025 йилда Осакада бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида тақдим этилиши  кутилмоқда. Сертификатлаш жараёнини якунлаш ва жисмоний шахсларга сотишни бошлаш эса 2026 йилда кўзда тутилган. Умуман олганда, япон ишлаб чиқарувчилари йилига 100 га яқин учар электромобил моделларини йиғиш ниятида. Улардан такси ва фавқулодда хизматлар учун транспорт воситаси сифатида фойдаланиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг