Япония почтаси ҳайдовчисиз автомобиллардан фойдаланишни йўлга қўяди
Япония давлат почта хизмати бир бўлинманинг хат ва жўнатмаларини бошқа бирига юборишда ҳайдовчисиз бошқариладиган юк машиналаридан фойдаланиш ниятида, деб хабар берди «Hi-News».
«Замонавий «автопилот» функцияси билан жиҳозланган автомобиллар бемалол буни уддалай олади. Бундан ташқари газеталарни етказиб бериш орқали шу турдаги автомобилларни шаҳар шароитида яна бир бор синовдан ўтказиш мумкин бўлади», — дейди ташкилот вакили.
Бир неча кун олдин Токиода Япония почтасининг рангларида туширилган ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар тақдим этилган. Тантанали намойишдан олдин машина синовдан ҳам ўтказилади. У Япония почтаси штаб-квартирасидан 2 километр узоқликдаги бошқа бўлинмага қатнайди. Йўлда машина бир марта тўхтайди.
Ҳозирча почта маъмурияти синов қаерда ва қачон ўтказилишини очиқламаган, бироқ компания келажакда ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларни янада кўпайтиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter