«Янги Ўзбекистон» боғига бепул автобус қатнови йўлга қўйилди
Янги йил байрами муносабати билан «Дўстлик» метроси — «Янги Ўзбекистон» боғи йўналишида ҳаракатланувчи махсус бепул автобуслар ишга туширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Ушбу йўналишда автобуслар қатнови жорий йилнинг 20 декабрь кунидан бошлаб, 2022 йилнинг 10 январь кунига қадар амалга оширилади.
Қатновлар соат 08:00 дан 22:00 га қадар давом этади. Автобуслар ҳаркатининг оралиқ интервали 10-11 дақиқани ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter