Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир банкдан автокредит очилди. Бу сафар 5 йил муддатгача

Яна бир банкдан автокредит очилди. Бу сафар 5 йил муддатгача

Фото: «Коммерсант.Уз»

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва ички бозорда расмий дилерлар тармоғи орқали сотиладиган «GM Uzbekistan» АЖ автомобилларини олиш учун «Asia Alliance Bank» томонидан жисмоний шахсларга истеъмол кредитлари берилади.

Кредитлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, шунингдек, банкнинг минтақавий филиали мавжуд ҳамда банкда миллий валютада талаб қилинган даражагача депозит ҳисоб рақами очилган вилоятларда доимий иш ўрни ва пропискага эга жисмоний шахс — резидент (қарз олувчи)га берилади.

Кредит қарз олувчи томонидан автомобиль нархининг 25 фоизи миқдори дастлабки бадал тўлови кўринишида тўлаш шарти билан автомобиль нархининг 75 фоизи миқдорида берилади.

Кредитлашнинг тўлиқ муддати учун суғурта мукофоти сўралган кредит суммаси таркибига киритилиши мумкин. Фақат кредитлашнинг тўлиқ муддатида унинг йиллик миқдори автомобиль нархининг 1,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Фото: «Халқ сўзи online»

Банкда кредит гарови сифатида қуйидагилар қабул қилинади:

— кредит ҳисобига олинаётган автотранспорт воситаси (асосий гаров)и;

— банк талабини қондирадиган бошқа таъминот турлари (қўшимча).

Бунда гаров суммаси кредит суммасининг 125 фоиздан кам бўлмаган миқдорини қоплаши керак. Қарз олувчи томонидан асосий қарз ва фоизлар ҳар ойда тенг миқдорда (аннуитет) тўлаб борилади.

Кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Кредит олиш учун ариза.

2. Иш жойидан охирги 12 ой давомида олган даромад ҳажмини тасдиқловчи маълумотнома ёки шу каби бошқа ҳужжат.

3. Яшаш жойидан маълумотнома.

4. Автомобиль сотиб олиш шартномаси.

5. Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва ИНН олганликни тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома) нусхалари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг