Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xiaomi» компанияси «iPhone X»дан арзонроқ электроскутерни тақдим этди

«Xiaomi» компанияси «iPhone X»дан арзонроқ электроскутерни тақдим этди

Фото: «NV.ua»

«Xiaomi» компанияси нархи 744 доллардан бошланувчи «Super Soco Smart» скутерини ишлаб чиқарди. Моделнинг ўзига хос жиҳати — унга 138 даража бурчак остида Full HF-видео олиш имкониятига эга камера ўрнатилган, деб хабар берди «NV.ua».

«Ақлли» электроскутер 2015 йилда Шанхайда асос солинган «Sоcо» компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Компанияга «Xiaomi» ва бошқа инвесторлар сармоя киритган. «Sоcо» учун мазкур модель иккинчи авлод скутери ҳисобланади.

«Super Soco Smart» футуристик олд фаралари, рақамли дисплейи ва камераси билан ажралиб туради. Экранда ҳайдовчи учун барча керакли маълумотлар кўрсатиб турилади, жумладан, ҳарорат ва сана. Шунингдек, скутерда Wi-Fi ҳам мавжуд бўлиб, унинг камерасидаги барча маълумотларни смартфон ёки компьютерга кўчириб олиш, бундан ташқари йўлларда содир бўлган ЙТҲлар ҳақида полицияга хабар бериш мумкин.

Электроскутерга 26, 32 ёки 28 А/соат сиғимли аккумуляторлар ўрнатилади. Бунинг эвазига скутер бир марта қувватланиш орқали 80 дан 120 километр масофагача йўл босиб ўтиши мумкин.

Скутернинг бир марта қувватланишда 80 километр масофа босадиган стандарт версиясининг нархи 774 долларни, 120 километрлиги 1152 долларни ташкил этади. Электроскутерлар жорий йилнинг 24 май санасидан сотувга чиқади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг