UZB серияли рақам таққан машина жарима «ишлаб олди»

Ижтимоий тармоқларда «UZB ҳарфли автомашина қоидани бузди. Унга ҳам чора кўрилармикан?» сарлавҳали видео тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, ушбу видеолавҳа ўрганилган. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 6 декабрь куни соат 13:11ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Хуршид кўчасида «TAYOTA LAND CRUISER» русумли, 01 025 UZB давлат рақам белгили транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши бўлагида ҳаракатланганлиги атрофдаги фуқаролардан бирининг транспорт воситаси видеорегистраторида қайд этилган.
Фуқаро қоидабузарлик видеосини «eJarima» сайтига юборган. Сайтга келиб тушган видео Тошкент шаҳар маъмурий амалиёт масъул ходими томонидан ўрганилган ва қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-5 моддаси 2-қисмига кўра БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter