Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга янги раис тайинланди

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга янги раис тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Валиев Мохирхўжа Камолхўжа ўғли «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

У бунга қадар «US ATI» масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимида ишлаган.

Валиев Мохирхўжа Камолхўжа ўғли 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган (2005).

2014-2017 йилларда — «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти раисининг молиявий-иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017 йилда — «AZIA ABM TRANS» масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг