Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Нурафшон кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Тошкентдаги Нурафшон кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун, 1 август куни соат 22:00дан Тошкентдаги Нурафшон айланма кўчасининг Кўкча Дарвоза (собиқ Маннон Уйғур) кўчаси билан кесишмасидан то Чилонзор-Оқтепагача бўлган қисми вақтинча ёпилади. Кўчанинг бу қисми бўйлаб автотранспортлар қатнови вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳаракатланиш чекланган вақтда Йўл ҳаракати бошқармаси техник воситаларидан фойдаланиш департаменти йўл белгиларини янгилаш, таъмирлаш ишларини олиб боради. Тошкент шаҳар ҳокимлиги вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг