Тошкентда максимал тезликни 50 км/соатга чекловчи белгилар кўпайтирилади
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан 1 февраль куни йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳудудий дастур тасдиқланди. Ушбу ҳужжат 2019−2020 йилларга мўлжалланган бўлиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади. Бу ҳақда пойтахт матбуот хизмати хабар берди.
Дастурга кўра, йил охирига қадар барча ижтимоий объектлар яқинидаги йўл белгилари ҳамда мавжуд светофорлар инвентаризациядан ўтказилади.
Йил давомида ижтимоий объектлар (мактаб, МТМ, лицей ва коллежлар, ОТМлар, шифохона, бозорлар, бизнес марказлар, супермаркетлар, истироҳат боғлари, театрлар, стадионлар, концерт заллари, масжидлар, тўй маросимлари ўтказиладиган маскан ва бошқа жойлар) яқинидаги бошқарилмайдиган ер усти пиёдалар ўтиш йўлаклари қаршисида (ҳар бир йўналишда транспорт ҳаракати полосалари уч ва ундан ортиқ бўлган жойларда) максимал тезликни 50 км/соатга чекловчи белгилар ўрнатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter