Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида сўнгги 8 ойда автомобилларга 372 та носоз газ баллони ўрнатилган

Тошкент вилоятида сўнгги 8 ойда автомобилларга 372 та носоз газ баллони ўрнатилган

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент вилояти бўйича сўнгги 8 ойда автотранспорт воситаларининг 372 тасида ўрнатилган газ баллонлари носоз экани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Газ баллониларнинг талабга жавоб бермаслиги, тегишли рухсат олмай ўрнатиб олингани, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги тегишли қарори талаблари бажарилмагани кўплаб қонунбузилишларга сабаб бўлган, дейилади хабарда.

Шу туфайли мазкур ҳолатлар юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автоуловлар вақтинчалик жарима майдонига қўйилган. Шунингдек, автоуловларни жарима майдонидан чиқариш вақтида ноқонуний газ баллонлар ечиб олинган.

Маълумотларга кўра, ҳозир Тошкент вилоятида жисмоний шахсларга тегишли жами автомобиллар сони 324 минг 154 тани ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг