Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошкент сити» ёнидаги кўча қисман ёпилади

«Тошкент сити» ёнидаги кўча қисман ёпилади

Фото: «Xabar.uz»

Шайхонтоҳур туманидаги Ботир Зокиров (Олмазор) кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчасидан Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли, йўлнинг бир томони жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 06:00 дан 22 октябрь куни 06:00 гача транспорт ҳаракати учун ёпилади, ҳар икки йўналишда ҳаракатланиш йўлнинг иккинчи томонида амалга оширилади.


Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз, дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг