«Терпила» деган инспекторга нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Интернет тармоғида ҳайдовчи ва ЙПХ инспектори ўртасидаги келишмовчилик акс этган видео тарқалди. Унда инспектор ҳолатни видеотасвирга олаётган ҳайдовчини «терпила» дейди ва томонлар ўртасида келишмовчилик юзага келади.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, 2021 йил 31 июл куни Шайхонтоҳур тумани Лайлиқўрғон кўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати инспектори Бегзод Мирзараҳимов томонидан ЙҲҚ қоидабузарликлари учун ўз вақтида жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича махсус тадбир давомида «Cobalt» (давлат рақами 01 Е 636 СА) русумли автомобил тўхтатилган.
«Текширув давомида транспорт воситаси ҳайдовчиси 1979 йилда туғилган Комилхон Н. инспекторга нисбатан бетакаллуфона муомалада бўлиб, конструктив суҳбат қилишдан бош тортганини видеода кўриш мумкин. Натижада улар орасида юзага келган келишмовчилик сабабли инспектор муомала маданияти қоидаларини бузган. Инспекторнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан хизмат текшируви тайинланди», дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter