Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергели машина бозори бузиладими?

Сергели машина бозори бузиладими?

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги машина бозори ўрнида янги истироҳат боғи қурилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Сергели бозори маъмурияти бу хабарларни рад этган.

«Сергели машина бозори ўрнида кўнгилочар маскан қурилади деган маълумотлар ҳар хил телеграм каналларда ва ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда, ушбу маълумот нотўғри ҳамда тасдиғини топмаган. Ҳозирги кунда Сергели машина бозорининг ўрнига кўнгилочар маскан қурилиши юзасидан ҳеч қандай расмий маълумотлар йўқ», дейди бозор директори ўринбосари Руфат Мавлонов.

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Kun.uz сайтига изоҳ беришича, бозорни кўчириш ҳам, унинг ўрнида истироҳат боғи қуриш ғояси ҳам кун тартибида йўқ.

Мавзуга оид: Сергелидаги «бардак»: ўз ҳудудига сиғмаётган машина бозори қачон кўчирилади? (фото)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг