Расман! Авторақамлар учун тўловлар миқдори оширилмоқда
Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, 2023 йил 1 ноябрдан эътиборан бир қатор тўловлар оширилмоқда, деб хабар берди Расул Кушербаев.
Унга кўра қуйидаги янги тўлов миқдорлари белгиланган:
- Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари(РЎДРБ) учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 1,5 миқдори);
- Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 75 фоизи);
- Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 1 баравари);
- Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида).
Шунингдек:
- йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;
- йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;
РЎДРБни ўн икки ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter