Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамчиқ довонида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши кутилмоқда

Қамчиқ довонида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши кутилмоқда

Фото: Facebook / Drivers

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига асосан, жорий йилнинг 11, 12 ва 14 январ кунлари Қамчиқ довонида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши кутилмоқда.

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, довонда шу кунлари қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб, кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги сониясига 22-25 метргача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмокда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур кунларда Қамчиқ довони орқали вақтинча ҳаракатланмасликни тавсия этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг