Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Права» бўйича ҳайдовчиларга зарур бўлган тартибни биласизми?

«Права» бўйича ҳайдовчиларга зарур бўлган тартибни биласизми?

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ёки Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаро белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган талабгорларга берилади.

Бунда қуйидаги миқдорда тўловлар амалга оширилади:

- назарий имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 10 фоизи;

- ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 15 фоизи;

- автомототранспортларни, шу жумладан, транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 10 фоизи;

- ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 15 фоизи.

Ариза берувчи назарий имтиҳондан ўтган тақдирда, унга дарҳол автоматик тарзда амалий имтиҳонга рухсат берилади ҳамда 2 ойлик муддат ичида амалий имтиҳонни топшириши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилади.

Агар ариза берувчи назарий имтиҳондан ўтмолмаса, 7 кундан сўнг имтиҳонни такроран топшириши мумкин.

Ариза берувчи сунъий онг орқали баҳоланадиган фақат махсус ташкил этилган автодромда амалий имтиҳонларни топширади.

Ариза берувчи назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширгач, унга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.

Мазкур гувоҳномани бериш учун БҲМнинг 70 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг