Пойтахтда учта автобус йўналиши қисқартирилди (харита)
![Пойтахтда учта автобус йўналиши қисқартирилди (харита)](https://static.xabaruz.com/crop/2/7/720_460_95_2763810546.jpg)
Тошкент шаҳрида бугун, 31 август кунидан бошлаб 98, 2 ва 87-сонли автобуслар йўналиши ҳаракати қисқартирилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
98-сонли «Чилонзор буюм бозори – Электрокабел заводи» йўналиши ҳаракати Электрокабел заводи бекатидан Тошкент МУМ бекатигача қисқартирилади ҳамда 60-сонли «Электрокабел заводи – Тошкент МУМ» йўналишида хизмат кўрсатувчи Электорбуслар сони 4 тадан 8 тага оширилади.
98-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Электрокабел заводи бекатигача етиб олиш учун 24 июль кунидан бошлаб электробуслар асосида ташкил этилган янги 60-сонли «Электрокабел заводи – Тошкент МУМ» йўналиши хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжудлиги маълум қилинган.
2-сонли «Чилонзор 25-даҳаси – Экскаватор заводи» йўналиши ҳаракати Экскаватор заводи бекатидан Амир Темур ҳиёбони бекатигача қисқартирилади.
2-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Экскаватор заводи бекатигача етиб олиш учун 89-сонли автобус йўналиши хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжудлиги маълум қилинган.
87-сонли «Қора қамиш 2/4-мавзеси – Чинни бозори» йўналиши ҳаракати Чинни бозори бекатидан Ал-Хоразмий бекатигача қисқартирилади.
87-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Чинни бозоригача етиб олиш учун 146-сонли автобус йўналиши хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжудлиги маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter