Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метро ва автобусларда йўл ҳақини «ақлли» технологиялар орқали тўлаш имконияти намойиш қилинди (фото+видео)

Метро ва автобусларда йўл ҳақини «ақлли» технологиялар орқали тўлаш имконияти намойиш қилинди (фото+видео)

Фото: «Uztranstolov»

Мамлакатимизда ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда миллий қурилма дастурий комплексининг иккинчи авлоди ишлаб чиқарилди.

Мазкур комплекснинг қурилма ва дастурий таъминот қисми тўлиқ маҳаллий мутахассислар — «Mikroelektronika Plyus» МЧЖ томонидан лойиҳалаштирилган ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқилган.

Янги авлод тўлов тизимида 4 хил турдаги — NFC тўлов картаси, NFC интерфейсли смартфон ва «ақлли» соат ҳамда QR-код орқали тўловларни амалга ошириш имконияти яратилган.

Маълум бўлишича, яқинда ушбу «ақлли» тўлов тизимидан фойдаланишни йўлга қўйиш учун «Бодомзор» метро бекатида метрополитен турникетлари модернизациялаштирилган.

Шунингдек, Тошкентдаги айрим автобус йўналишларида ушбу электрон тўлов тизими синовдан ўтказилмоқда.

Мазкур лойиҳа ҳақида видеолавҳа ҳам тайёрланди:

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «Anor» нақдсиз йўлкира тўлов хизмати лойиҳаси ҳам тақдим қилинган эди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг