Ўзбекистонда электромобилга талаб кескин ортмоқда
Ўзбекистонга 2023 йилнинг 5 ойида 10 та хорижий давлатдан электромобил импорт қилинган.
Статистика агентлигининг маълум қилишича, электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2846 тага ёки қарийб 4 баробарга ошган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида энг кўп Хитойдан электромобил импорт қилган.
Энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 3 480 та
— Гонконг – 256 та
— Германия – 42 та
— БАА – 16 та
— Корея – 11 та
— АҚШ – 6 та
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2 180 дона электромобил импорт қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter