Чиройли авторақамлар арзон нархда аукционга қўйилади, агарда...
Ҳукуматнинг 4 ноябрдаги қарори билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, чиройли авторақамлар аукционга қўйилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида сотилмаган тақдирда:
- 1 ва 2-тоифадаги рақамлар мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рақамлардан ташқари);
- 4-6-тоифадаги рақамлар аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда умумий тартибда реализация қилинади.
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан чиройли рақамларнинг 1-3-тоифалари исталган ҳарф комбинациялари билан аукционга қўйилиши мумкин.
Бунда ушбу рақамларнинг аукционга қўйиладиган бошланғич нархлари қуйидагича белгиланди:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter