Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Oʻzavtosanoat», «UzAuto Motors» ва «Uzauto Motors Powertrain» компаниялари АССА Approved Employer мақомини олди

«Oʻzavtosanoat», «UzAuto Motors» ва «Uzauto Motors Powertrain» компаниялари АССА Approved Employer мақомини олди

2022 йил август ойида «Oʻzavtosanoat» АЖ, «UzAuto Motors» АЖ ва «Uzauto Motors Powertrain» АCCАнинг аккредитатсиядан ўтган иш берувчи мақомини олди ва ҳамкорига айланди. Ушбу мақом компаниянинг МҲХС (Молия ҳисоботлари халқаро стандартлари)га мувофиқ молия, таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги мутахассисларини ривожлантиришга қаратилган са’й-ҳаракатлари ва инвеститсияларини намойиш этади.

Айни пайтда «Oʻzavtosanoat» тузилмаси корхоналарида ACCA, CFA, CFI, CMA, CGMA ва CPA каби халқаро дастурлар доирасида молия мутахассислари малакасини ошириш дастури мавжуд. Етакчи халқаро дастурлар бўйича ўқитиш ва сертификатлаш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш ҳамда топшириш учун ходимларга 9 кунгача ҳақ тўланадиган таътиллар тақдим этилган ҳолда компаниялар ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳозирда «Oʻzavtosanoat»нинг 40га яқин ходимлари ACCA малака ошириш жараёнида имтиҳондан ўтишмоқда. Шунингдек, соҳа раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши туфайли, MHXS’га ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарорларига (2020 йил 24 февралдаги ПҚ 4611-сонли) мувофиқ «Oʻzavtosanoat» ва «UzAuto Motors» компанияси тегишли меъёрий ҳужжатларни тайёрлашга ҳамда молиявий мутахассислар учун тизимли тренинглар ўтказиш учун рухсат олишга муваффақ бўлди.

Олинган билим ва малакалар молиявий мутахассисларга компаниянинг иқтисодий барқарорлиги учун зарур бўлган MHXS бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, молиявий таҳлил ва назорат, шунингдек, корпоратив бошқарув соҳасидаги халқаро стандартларни малакали жорий этишга ёрдам беради.

Эгалланган кўникмаларни қўллашга мисол тариқасида «Oʻzavtosanoat» АЖда MHXS’ни жорий этиш бўлими томонидан «Wisdom Advisory» МЧЖ кўмагида 2019-2020 йиллар учун ҳолдинг консолидацияланган молиявий ҳисоботи тайёрлаганини келтириш мумкин. Бу эса NAS стандартларидан MHXS’га кўпроқ ҳисоботларга ўтишни талаб қилди ва тармоқнинг 40дан ортиқ таркибий корхоналари «Deloitte & Touche» МЧЖдан аудиторлик хулосасини олишга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, 2021 йил учун ҳисобот ички ресурслар томонидан тайёрланди, бу компанияга учинчи томон маслаҳатчилари хизматлари учун катта харажатлардан қочиш имконини берди. Ушбу мисол ташкилотлар учун ходимларни ривожлантиришга сармоя киритиш учун рағбат бўлиши керак.

Бундан ташқари, «UzAuto Motors» АЖ SAP тизимида MHXS асосидаги бухгалтерия ҳисобига ўтиш йўлида, шунингдек, қимматли қоғозларни республика ва халқаро фонд биржаларида (IPO) дастлабки жойлаштиришга фаол тайёргарлик кўрмоқда.

ACCA томонидан тасдиқланган иш берувчи мақоми «Oʻzavtosanoat» АЖ ходимларининг салоҳиятини ривожлантиришнинг муҳимлигини тушунишини ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда касб кўникмаларини ўстириш учун кенг имкониятлар яратиб беришини тасдиқлайди. Компания ҳозирда ходимларни ривожлантиришдан, шунингдек, молия ва MHXS соҳасида ўсишни хоҳлайдиган интилувчан ва иқтидорли мутахассисларни жалб қилишдан манфаатдор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг