Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган йили 10 мингдан ортиқ «Chery», «Exeed» ва «Haval» автомобиллари ишлаб чиқарилган – Статагентлик

Ўтган йили 10 мингдан ортиқ «Chery», «Exeed» ва «Haval» автомобиллари ишлаб чиқарилган – Статагентлик

Статагентлик ўтган 2023 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган унгил турдаги автомашиналар ҳақида рақамларни маълум қилди.

Унга кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январ-декабр ойларида:

  • 118 093 дона «Cobalt» (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,2 фоизга ошган);
  • 82 133 дона «Gentra» (5,7 фоизга камайди);
  • 546 дона «Spark» (96,2 фоизга камайди);
  • 89 154 дона «Damas» (23,4 фоизга ошди);
  • 48 082 дона «Tracker» (5,3 мартага ошди);
  • 30 596 дона «Onix»;
  • 25 586 дона махсус енгил автомобиллар (22,2 фоизга ошди).

Шунингдек, Статистика агентлиги бир неча турдаги хориж автомобилларини ҳам «Ўзбекистон Республикасида йирик корхоналар томонидан енгил автомобиллар ишлаб чиқариш» гуруҳига қўшиб санамоқда.

Жумладан:

  • 9 829 дона «Chery» (23,3 мартага ошди);
  • 15 036 дона «KIA» (2,5 мартага ошди);
  • 91 дона «Exeed»;
  • 134 дона «Haval».

Иқтисодчи Отабек Бакиров, ўз навбатида, юқорида саналган брендларга тегишли автомобиллар импорт қилиниб ёки SKD типида йиғилиб сотилишини, улар қайси методология бўйича миллий статистикага қўшилаётганини савол остига олмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг