Маст ҳолда бошқарилган автомобил мусодара қилинмайди
Ижтимоий тармоқларда «Маст ҳолда автомобиль бошқарган шахсларнинг транспорт воситалари давлат фойдасига мусодара этилади» деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дея маълум қилди Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Қайд этилишича, маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги лойиҳа ишлаб чиқилган. Лойиҳада ушбу қоидабузарлик такроран содир этилса жиноий жавобгарлик белгилаш ҳам таклиф этилган.
«Мазкур лойиҳада маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун жазо сифатида «транспорт воситасини давлат фойдасига мусодара қилиш» таклиф этилмаганлигини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter