Машиналарига энг сифатли мотор ўрнатувчи автомобил компаниялари рейтинги тузилди (топ-10)
«CarMD» (АҚШ) мутахассислари ўз машиналарига энг сифатли мотор ўрнатувчи автомобилсозлик компаниялари рейтингини тузишди (топ-10)
Компания 1996 йилдан 2020 йилгача ишлаб чиқарилган 15,5 миллионта автомобиль ҳақида тўпланган маълумотларни таҳлил қилди. Хусусан, моторнинг носозлигидан ва текшириш кераклигидан дарак берувчи индикаторлар қанчалик кўп ишга тушгани (2019 йил 1 октябридан 2020 йил 30 сентябригача давр) ҳисобга олинган.
Демак, «CarMD» талқини бўйича японлар ва немислар пешқадам: биринчи ўринда — «Mitsubishi», иккинчи — «Mercedes-Benz», учинчи — «Volkswagen».
Тўртинчи ва бешинчи ўринларда «Buick» ва «Ford» автомобиллари.
Топ-10га, шунингдек, «Mazda», «BMW», «GMC», «Subaru» ва «Cadillac» автомобиллари киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter