Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамоат транспортида карантин қоидалари қўпол равишда бузилмоқда

Жамоат транспортида карантин қоидалари қўпол равишда бузилмоқда

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан жорий йилнинг 8 июнидан бошлаб жамоат транспорти – автобуслар ҳаракатига рухсат берилди.

Коронавирус пандемияси даврида карантин талабларининг юмшатилиши белгиланган меъёрлар бекор қилинди дегани эмас. Афсуски, автобуслар ҳаракатининг дастлабки кунларида айрим йўналишларда карантин қоидаларини қўпол равишда бузилиши ҳолатлари кузатилмоқда, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

«Азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, бирор сабаб билан кўчага чиққанингизда санитария ва гигиена қоидаларига жиддий амал қилинг. Автобусда, албатта, тиббий ниқобда бўлинг. Салонда ижтимоий масофани сақланг», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг