«GM Uzbekistan» 45 дақиқада автомобиль олиб кетишни таклиф қилди

«GM Uzbekistan» АЖ барча дилерлик тармоқларида мижоз тўлов қилган заҳоти олиб кетиши мумкин бўлган автомобиллар мавжудлиги ҳақида маълум қилди. Ушбу хизмат орқали харидор ўзининг автомобилини 45 дақиқа ичида расмийлаштириб, олиб кетиши мумкин. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Айни вақтда компаниянинг дилерлик тармоқларида «45 дақиқада автомобиль!» дастурида «Spark», «Laсetti» (CNG) ва «Cobalt» русумидаги 2259 дона автомобиль савдога қўйилган.
Автомобилларнинг тўлиқ рўйхати ва миқдори билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
«Мазкур бўлимдаги маълумотлар кундалик тарзда янгиланиб борилади. Дилерларда мавжуд автомобиллар сони сотилган автомобиллар сонига қараб ўзгариб бориши мумкин», дейилади компания хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter