Эртадан бошлаб Тошкентда «ID карта»си бор ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари онлайн текширилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқариш учун нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни автомототранспорт воситаси ҳайдовчисидан талаб этиш тартиби бекор қилиниши белгилаб қўйилганди.
Ушбу топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан «e-Protokol» ахборот тизими такомиллаштирилиб, йўл патруль ходимларига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган планшетлар ёрдамида «ID карта»ни ўқиш орқали фуқаронинг эгалигида мавжуд бўлган автотранспорт воситалари, ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаларини бошқариш учун берилган ёки олган ишончномалари, суғурта полислари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди.
2021 йил 19 майдан бошлаб «ID карта»лари мавжуд бўлган ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ишончнома ва суғурта полисларини «ID карта» ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.
«ID карта» орқали текширилганда, маълумотлар аниқланмаган ёки тизимда узилишлар бўлган ҳолатларда ҳайдовчилардан инспекторга ушбу ҳужжатларни аслини тақдим этишилари лозим бўлади, дейилади ИИВ ЙҲХББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter