Энг тирбанд шаҳарлар рўйхати (ТОП-10)
Йўллари энг тирбанд бўлган шаҳарларнинг йиллик рейтинги TomTom навигация компанияси томонидан эълон қилинди. Унга кўра, Москва 2020 йилда энг тирбанд бўлган шаҳар сифатида қайд этилган.
Москва йўлларнинг тирбандлик даражаси кўрсаткичи бўйича 54 фоиз билан биринчи қаторда турибди. Бу шуни англатадики, тирбандлик пайтида ўртача ҳаракат вақти бўш йўлларга қараганда 54% кўпроқ давом этган. Йўллардаги ҳаракат даражаси камлиги эса 66 кун давомида кузатилган, уларнинг аксарияти баҳорги ўзини ўзи изоляция қилиш даврига тўғри келган.
Иккинчи ўринни 53% кўрсаткич билан Мумбай (Ҳиндистон), учинчи ўринни худди шундай кўрсаткичга эга Богота (Колумбия) шаҳарлари эгаллади. Кучли ўнликка, шунингдек, Манила (Филиппин), Истанбул (Туркия), Бенгалуру (Ҳиндистон), Киев (Украина), Ню-Деҳли (Ҳиндистон), Новосибирск ва Бангкок (Таиланд) кирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter