Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг ишончли автобрендлар рейтинги янгиланди (рўйхат)

Энг ишончли автобрендлар рейтинги янгиланди (рўйхат)

Фото: «SpeedMe»

Американинг «JD. Power» консалтинг компанияси энг ишончли автомобиллар ишлаб чиқарувчилар анъанавий йиллик рейтингини эълон қилди.

2022 йилги рейтингда энг юқоридаги тўрт ўриндан учтасини Жанубий Корея автомобилсозлари эгаллади — энг ишончли машиналар корейсларники!

Рейтинг қандай тузилди?

2019 йилдан бери янги автомашина сотиб олган бир неча ўн минг ҳайдовчининг фикрлари ўрганилди. Улардан машинадан фойдаланиш жараёнида қандай носозликлар келиб чиққани сўралди. Рейтингдаги ўринлар муайян бренддаги ҳар 100 автомобил устидан келиб тушган шикоятлар сонини солиштириш асосида белгиланди.

Ҳар 100 автомобилига 145 шикоят тушган Kia (Жанубий Корея) — ишончли автобрендлар рейтинги етакчиси.

Иккинчи — Buick (АҚШ, 147/100), учинчи — Hyundai (Жанубий Корея, 148/100), тўртинчи — Genesis (Жанубий Корея, 155/100).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг