Депутатлар машина нархини янада қимматлаштирадиган қонун лойиҳасини қабул қилмади
Олий мажлис Қонунчилик палатаси «Утилизация йиғими» қонун лойиҳасини қабул қилмади. Гарчи ушбу қонун орқали табиатни муҳофаза қилиш иддао қилинган бўлса-да, депутатлар эътироз билдирган ва шундоқ ҳам қиммат бўлган автомобил нарҳини яна-да ошишига олиб келишини билдирган. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилиб ўтди.
«Куннинг биринчи ярмида экологик вазиятни яхшилаш мақсадида автомобиллар утилизацияси учун «Утилизация йиғими»ни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида депутатлар томонидан қаттиқ эътироз ва иккиланишга сабаб бўлди.
Сўзга чиққан депутат ҳамкасбларимиз мутахассислардан бундай тартиб киритилишини асослаб беришни сўрашди, бироқ тайинли жавоб бўлмади. Мен ҳам йиғимни жорий қилишда экологик вазиятни яхшилаш бош мақсад эканлигига шубҳам борлигини билдирдим. Шундоқ ҳам қиммат автомобиллар утилизация йиғими жорий қилинса янада қимматламаслигига ким кафолат беради? «Экология» — жуда яхши баҳона топилди.
Хуллас фракция аъзоларининг эътирозларидан кўриндики қонун лойиҳаси овозга қўйилса қўллаб-қувватланмайди, шу боис илтимосга кўра, маълум муддатга кун тартибидан чиқариб ташланди.
Бунақа кўриниш ва аҳволдаги лойиҳани яқин орада ўтказмасак керак. Агар яна... Хуллас ҳаммага инсоф ва чидам», — дея ёзади Кушербаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter