Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деновда минивен ва кичик юк автомобиллари ишлаб чиқарилади

Деновда минивен ва кичик юк автомобиллари ишлаб чиқарилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари вилоят саноатини ривожлантириш учун амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Сурхондарё вилоятида амалга ошириладиган саноат лойиҳалари:

– Шеробод туманида Покистонлик ҳамкорлар билан 150 миллион долларлик ҳамда Бойсун туманида Жанубий Корея инвесторлари билан 100 миллион долларлик жами 2,5 миллион тонна қувватига эга цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси;

– Денов туманида 30 миллион долларлик минивэн ва кичик юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси;

– Ангор туманида 23 миллион долларлик тайёр пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси;

– Жарқўрғон туманида 45 миллион долларлик қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаси

Шавкат Мирзиёев ушбу лойиҳалар вилоятнинг саноат салоҳиятини оширишга ўз ҳиссини қўшишини таъкидлаб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг