Данияда «қизиллар» автомобиль бошқарганлик учун бож сўрашяпти
Данияда «қизил блок» партиялари социал-демократларга босимни кучайтирмоқда, уларнинг галдаги талаби шу: автотранспортга божни ошириш, уларни бошқарганларга солиқ солиш керак. Бу ҳақда «REGNUM» хабар берди.
«Ягона рўйхат» партияларининг сиёсий масалалар бўйича вакили Пернилле Скипер баёнот беришича, агарда ҳукумат ҳақиқатан ҳам бензин ва дизелли автомобиллардан воз кечиш баробарида кўплаб миллиард даромадни йўқотишни истамаса бу божнинг киритилиши тайин.
«Ягона рўйхат» партиялари томонидан чиқарилган 2030 йилгача иқлимий ривожланиш режасида шаҳар ичида ҳар бир километр учун 0,19 доллар, автомагистралларда ҳар икки километр учун 0,15 доллардан бож киритиш таклиф этилган», деб ёзади Данияда чоп этиладиган «Jyllands-Posten» («Юлландс-Постен») газетаси.
Газетага интервьюсида Пернилле Скиппер партия келгуси тафсилотларни муҳокама қилишга тайёр эканини, бироқ бож жорий этилиши ўта зарурлигини айтди. У янги ҳукумат мазкур масала бўйича зудлик билан ишга киришишига умид билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter