Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бeнзин нархи ошиши тегишли идоралар «назари»га тушди

Бeнзин нархи ошиши тегишли идоралар «назари»га тушди

Фото: «Xabar.uz»

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси ва бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда бензин нархларига таъсир қилувчи омилларни, шу жумладан бозор иштирокчиларининг нархларни сунъий ўсишга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларини аниқлаш ва бартараф этиш ишлари давом эттирилаётганлиги маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар бўйича қўшимча ахборот, 2021 йил 16 ноябр куни Ўзбекистон товар-хомашё биржаси билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилаётган Юқори ликвидли ва монопол товар ва хомашёлари биржа савдоларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида берилади.

Эсталиб ўтамиз, йил бошидан бери бензин нархи 63 фоизгача ўсди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг