«Автомобилсиз кун». Эртага Тошкентда айрим кўчалар ёпилади
Эртага, 22 сентябрь куни «Европа мобил ҳафталиги» доирасида «Автомобилсиз кун» тадбири бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Тадбир доирасида «Биз билан юр!» шиори остида пиёда сайр қилишга тарғиб қилувчи акция, велосайр ва кўнгилочар тадбир бўлиб ўтади.
«Автомобилсиз кун» муносабати билан 22 сентябрь куни шаҳримизнинг айрим кўчалари соат 9:00дан 23:00гача ёпилади.
- Лутфий ва Фарҳод кўчалари кесишмасидан, Лутфий кўчаси бўйлаб, Ширин кўчаси кесишмасигача;
- Лутфий ва Ширин кўчалари кесишмасидан, Ширин кўчаси бўйлаб, Ширин ва Катта Хирмонтепа кўчалари кесишмасигача бўлган йўл автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter