Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобилларни ижарага бериш соддалаштирилди

Автомобилларни ижарага бериш соддалаштирилди

Фото: Xabar.uz

Президент томонидан 9 февраль куни «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-752-сон қонун имзоланди.

Эндиликда, автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси воситасида электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди. Бунда, электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга булади. Қўшимча ФКнинг 565-моддасига киритилди.

«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасининг биринчи қисми олтинчи хатбоши билан тўлдирилди.

Эндиликда, ССП хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлайди, бундан ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юзага келган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатлари мустасно.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг