Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобилида «инсон жасади», лой чапланган давлат рақам белгиси... Ҳайдовчилар нималарни ўйлаб топмоқда?

Автомобилида «инсон жасади», лой чапланган давлат рақам белгиси... Ҳайдовчилар нималарни ўйлаб топмоқда?

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 7 январь куни Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган «Манас-14» мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари томонидан ушбу маскандан ҳаракатланиб ўтаётган давлат рақам белгиси устига «Груз-200» ёзуви ёзилган қоғозни ёпиштириб олган «Кобальт» русумли автомобиль тўхтатилади.

Сабаби сўралганда, ҳайдовчи автомобилда инсон жасадини айрим сабабларга кўра олиб кетаётганлигини айтган. Холислар иштирокида автомобиль салони ва юкхонаси текширилганда, ҳайдовчининг сўзлари ёлғон экани, ҳайдовчи йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадида ана шундай ёлғонни ўйлаб топгани маълум бўлган.

Шунингдек, орқа ва олд давлат рақам белгиси лой билан беркитиб олинган «Эпика» русумли транспорт воситаси тўхтатилганда, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ҳам худди «Кобальт» ҳайдовчиси каби йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадини кўзлаганлиги маълум бўлган.

Ҳар иккала автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси, 7.15-банди (транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса)да белгиланган талабларни бузганликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

«Барча ҳайдовчилардан йўлларда тезлик меъёрига амал қилиб, бошқарувидаги транспорт воситасининг давлат рақам белгисини кўринишини чеклайдиган ашёлар ва қопламалардан фойдаланмасликларини сўраб, ушбу ҳолатлар аниқланган тақдирда белгиланган тартибда чора кўрилишини эслатиб ўтамиз», дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг