Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Автомашинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун қанча пора бериш керак?»

«Автомашинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун қанча пора бериш керак?»

Навоий шаҳрида автомобилни жарима майдончасидан олиб чиқиш учун пора беришга уриниш бўлди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Навоий вилояти ходимлари томонидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспекторлари С.Қудратов, З.Мухаммадов, М.Абдувоҳидовларнинг билдиргиси юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Мурожаатга кўра, 1992 йил туғилган, Тошкент вилояти, Бўка тумани, «Янги» МФЙда истиқомат қилувчи, ҳайдовчи Ҳ.С.га тегишли бўлган «Спарк» русумли автомашина жарима майдончасига олиб келинган. Ҳ.С.нинг илтимосига кўра таниши – 1989 йил туғилган, Тошкент вилояти, Юқори-Чирчиқ тумани, «Ёшлик» МФЙда яшовчи Ф.Ж. автомашинани жарима майдончасидан чиқариб беришни ваъда қилиб, вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори С.Қудратовга автомобилни чиқариб олиш эвазига 100 АҚШ доллари ҳамда 500 минг сўм пул маблағларини пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

«Еган оғиз уялар» қабилида иш кўришга одатланган, пора бериш орқали ишини енгил битиришга ўрганган Ҳ.С. ҳамда Ф.Ж. қилмишлари ортидан ўзлари уятга қолди. Мазкур ҳолат юзасидан айбдорлар қонун доирасида тегишли тартибда жазоланди.

«Жамиятимизда коррупциянинг илдизига болта уришда ИИО ходимлари масъулият билан ҳаракат қилишмоқда. Бироқ, фуқаролар ҳам қонунга хилоф тарзда фаолият олиб бормаслиги, адолат мезонларига таянган ҳолда иш юритиши мақсадга мувофиқдир. Зеро, мансабдор шахсларнинг ўзларига ишониб топширилган ҳуқуқ ҳамда ваколатларини суиистеъмол қилишларида фуқароларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари бирламчи омил саналади. Зеро, Ўткир Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» асарида келтирилган: «Порани иймонсиз одам иймонсиз одамга беради!..» – ростлик остидаги аччиқ ҳақиқатидан барчамиз ибрат олсак арзийди», — дея таниқли адибнинг сўзларидан мисол келтирилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг