АҚШ Хитойга камроқ электромобил чиқаришни маслаҳат берди
Хитой корхоналари жуда кўп маҳсулот ишлаб чиқаради, бу стратегия глобал мувозанатни бузади ва Хитойнинг ўзига таҳдид солади. Бу ҳақда Гуанчжоуга ташриф буюрган АҚШ молия вазири Жанет Йеллен маҳаллий расмийларга айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, электр транспорт воситалари, аккумуляторлар, қуёш панеллари ва яримўтказгичлар каби тоифаларда алоҳида номутаносиблик кузатилмоқда. Саноатни рағбатлантирадиган йирик давлат субсидиялари ва ички талабнинг заифлашуви туфайли глобал хом ашё нархлари пасаймоқда ва бошқа мамлакатлардаги ишлаб чиқарувчилар босим остида қолмоқда.
Йеллен ўз позициясини етказиш учун юқори мартабали амалдорлар билан бир қатор учрашувлар ўтказмоқчи. У бундай сиёсатнинг давом этиши муқаррар инқирозга олиб келишини тушунтирмоқчи.
Бироқ Пекин ҳозирда мутлақо тескари стратегияни танламоқда. Президент Си Цзиньпин янги технологиялар соҳаларида ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун бу тармоқларга сармояларни кўпайтиришни буюрди.
Давлат субсидиялари Хитойга ишлаб чиқариш қувватини ошириш имконини беради. Масалан, электромобиллар ишлаб чиқарадиган заводлар қурилиши давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter