3 та банк бошланғич тўловсиз автокредит тақдим этмоқда
GM Uzbekistan АЖ харидорларга қулайлик яратиш мақсадида бугунги кунда автокредит тақдим этаётган тижорат банклари фаолиятини ўрганиб чиқди.
Маълум бўлишича, бугунги кунда 18 та тижорат банки турли шартларда автокредит хизматини таклиф этишмоқда.
Улар орасида дастлабки тўлов миқдори 0% бўлган банклар ҳам мавжуд. Хусусан, “Равнақ банк”, “Ориент Финанс Банк”, “Туркистон банк” томонидан дастлабки тўлов мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам автокредит тақдим этилмоқда. Бунда мижоз ўз томонидан кредит тўловининг гарови сифатида бозор баҳоси автомобиль нархидан 125% баланд бўлган мулкни ёхуд шунча миқдорда суғуртани амалга ошириши лозим бўлади. Бундай кредитларнинг муддати 36 дан 60 ойгача, йиллик ставкаси 24-28 %ни ташкил қилади.
Масалан, агар сиз Nexia 3 LT 2-поз. ХАТБ “Равнақ банк”нинг 5 йил муддатга йиллик 26% ставкада автокредитини расмийлаштирсангиз, ойлик тўлов ўртача 2,6 млн. сўмни ташкил қилади.
GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар хариди учун тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган автокредитларнинг батафсил шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали келтирилган рўйхатда танишишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter