Зеленскийнинг жамоаси Латвияни Литва билан адаштириб қўйди
Украина президенти Латвияда бўлган вақтда унинг идорасидаги ходимлар ижтимоий тармоқларда Зеленский «Литва республикаси»га сафар қилганини маълум қилди, деб ёзади «Рамблер».
Украина президентининг «Facebook»даги расмий саҳифаси обуначилари кутилмаганда Владимир Зеленский ҳақида кўпгина янгиликлардан хабардор бўлишди. Буни қарангки, у бир пайтнинг ўзида иккита мамлакатда бўла олар экан.
Украина президенти 16 октябрь куни Латвияга расмий ташриф буюрди. Бироқ идорасидаги вакиллар ижтимоий тармоқларга ўтказилган тадбир суратларини жойлаб, тагига Зеленский «Литва республикаси»да эканини ёзиб қўйишди.
Хатони «Facebook» фойдаланувчилари пайқаб қолишган. Изоҳларда фаол муҳокама бошлангач, матн тўғриланган. Янглиш пост Украина президенти саҳифасида қарийб ярим соат сақланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter