Юк машинасидан 46 нафар муҳожирнинг жасади топилди
Техаснинг Сан-Антонио шаҳрида ташландиқ юк машинасидан 46 нафар муҳожирнинг жасади топилди, деб хабар бермоқда CNN. Ушбу юк машинасида бўлган 16 киши қутқариб олинди.
Сан-Антонио полицияси бошлиғи Билл Макмануснинг айтишича, 27 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 атрофида юк машинасидаги қичқириқни эшитган шахс тез ёрдам чақирган. У юк машинасининг эшикларини очади ва ўнлаб қурбонларни кўради.
Юк машинасида 16 киши омон қолган — 12 нафар катта ва тўрт бола. Улар маҳаллий шифохоналарга етказилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тирик қолганларда сувсизланиш ва иссиқ уриш аломатлари бўлган. 27 июнь куни Сан-Антониода ҳаво 35 даражадан ошган, юк машинасида сув ёки кондиционер бўлмаган.
Иш тергови доирасида уч киши ҳибсга олинди. Бироқ, уларнинг воқеага қандай алоқаси борлиги ҳозирча аниқ эмас, деб ёзади CNN.
Сан-Антонио мери Рон Найренберг воқеани «даҳшатли фожиа» деб атаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter