Япония Россияни Европа учун ягона ва бевосита таҳдид деб атади
Япония Мудофаа вазирлиги ўзининг йиллик ҳисоботида Россия Европа хавфсизлигига ягона ва бевосита таҳдидга айланганини таъкидлади. Бу Япония мудофаа вазирлигининг йиллик ҳисоботи «Оқ китоб»да айтиб ўтилган.
«Россиянинг ташқи фаолияти, ҳарбий тенденциялари, Украинага тажовузи халқаро тартиб асосларига болта урмоқда. Россия нафақат Киев, балки аллақачон бутун Европа учун ягона ва бевосита таҳдид», – дейилган ҳисоботда.
Шунингдек, ҳисоботда Япония Россиянинг ташқи фаолияти, ҳарбий тенденциялари ва Хитой билан стратегик алоқаларидан хавотирда экани айтилади. Қолаверса, Москванинг Курил оролларида фаоллигининг ошиб бораётгани Токиода айрим хавотирларни уйғотади.
Маълумот учун, «Оқ китоб» – Япония Мудофаа вазирлигининг мамлакат мудофааси нуқтаи назаридан дунёдаги вазият, шунингдек, ўз-ўзини мудофаа кучларининг йил давомидаги фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter