Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония бош вазири Байден билан бир хил вакцина қабул қилди

Япония бош вазири Байден билан бир хил вакцина қабул қилди

Фото: «Kyodo»

Япониянинг 72 ёшли бош вазири Ёсихидэ Суга бугун, 16 март куни куни COVID-19га қарши «Pfizer» вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилди, деб хабар берди «Kyodo» агентлиги.

Японияликларни вакцина хавфсизлигига ишонтириш учун эмлаш телекамералар қаршисида амалга оширилган.

Суга АҚШга апрель ойида қилинажак расмий ташрифга ҳозирлик доирасида коронавирусга қарши эмланди. У президент Жо Байден билан учрашади (АҚШ раҳбари билан учрашадиган илк хорижлик давлат раҳбари). Бош вазир вакцинанинг иккинчи дозасини уч ҳафтадан сўнг қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, Жо Байден 2020 йилнинг 22 декабрь куни «Pfizer» вакцинасининг биринчи дозаси билан эмланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг