Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой шимолида яна бир инсон вабо қурбонига айланди

Хитой шимолида яна бир инсон вабо қурбонига айланди

Фото: «24 Канал»

Хитой шимолида вабо тарқалгани ва бир инсон вафот этгани ҳақида кеча хабар бергандик.  Баян-Нур шаҳри (Хитойнинг Ички Мўғулистон мухтор тумани) ҳокимияти яна бир инсон вабо қурбонига айлаганини маълум қилди.

Шаҳарда йил охирига қадар эпидемиологик хавфнинг учинчи даражаси (кучайтирилган шакли) жорий этилган.

Хитой шимолидаги дашт ҳудудлари ҳамда қўшни Мўғулистонда баъзида вабо тарқалиши кузатилади. Маҳаллий аҳоли айни касаллик тарқатувчилари ҳисобланган кемирувчи жониворларнинг гўштини истеъмол қилиши бунинг асосий сабабчисидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг