Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Харковда биринчи қўнғироқ метрода чалинди. Украинада уруш туфайли ҳар беш боладан иккитаси мактабга боролмайди

Харковда биринчи қўнғироқ метрода чалинди. Украинада уруш туфайли ҳар беш боладан иккитаси мактабга боролмайди

Фото: Василий Голосный / РЕДПОСТ

Save the Children жамғармаси маълумотларига кўра, Украинадаги болаларнинг 40 фоиздан ортиғи 1 сентябрь куни мактабга тўлиқ бора олмади. Сабаби мактабларда ҳаво ҳужумларидан ҳимояланиш бошпаналари йўқ ва ўқувчилар масофадан ўқишга ҳамда гибрид таълимга таянишга мажбур бўлмоқда.

Украина таълим вазирлиги хабар беришича, бу йил мактабга бориши керак бўлган болалар сони ўтган ўқув йилдан кўра(1,3 миллион) 2,3 миллионга ошиши кутилмоқда. Тахминан 1,7 миллион боланинг, яъни 42 фоизи ўқиш имконияти чекланган. Украинада уруш туфайли икки йилдан бери ҳар беш боладан иккитаси мактабга боролмайди.  

Харковда биринчи қўнғироқ метрода чалингани ҳақидаги хабарларда бу йил ўқувчилар бешта метро бекатида ўқиши таъкидланди.

12 ёшли Мирослав Донбассдаги  фронт чизиғидан атиги 70 км (43 миля) узоқликда жойлашган шарқий Харков вилоятидаги қишлоқда яшайди. Мирослав олтинчи синфда ўқийди, лекин у аввалига COVID пандемияси, ҳозир эса можаро туфайли таълимнинг ярмини уйда ўрганишга сарфлаган.

«Мен дарсларда жуда кўп смартфондан фойдаланганим учун тез орада кўр бўлиб қолишим мумкин. Уч йилдан бери дарсларни тўғри тушуна олмаяпман. Илгари баҳоларим ҳозиргидан яхшироқ эди. Баъзида интернет ўчиб қолади, секин ишлайди ва ўқитувчимизнинг гапларини эшитолмаймиз. Ўтган йили қишлоққа яқин жойда ракета зарбалари бўлган. Ҳар беш дақиқада тепада нимадир учиб турарди, қандай қилиб бу аҳволда диққатни жамлаш мумкин?», – дейди Мирослав ўз интервюсида.

Мактаблар қачон тўлиқ очилади? Украина бош вазирининг сўзларига кўра, ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш пайтида барча ўқувчилар ва ходимларни сиғдира оладиган бошпаналар билан жиҳозланган мактаблар тўлиқ қайта очилишига рухсат берилади. Ҳозирда тўртта мактабдан фақат учтасида бундай ҳимоя бошпаналари мавжуд. Мамлакат бўйлаб, асосан, ҳаво ҳужумлари хавфи энг юқори бўлган Херсон, Николаев, Одесса, Харков ва Днепр вилоятларида мактабларда жами 4000 та бошпана қурилиши ёки таъмирланиши керак.

Днепрдаги 16 ёшли Евгения таҳсил олаётган мактабда бошпана бор, лекин у фақат ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг бир қисмини сиғдира олади, бу эса уни дарсларни асосан уйда ўрганишга мажбур қилади.

«Онлайн таълим синфдошларим билан муносабатларимга таъсир қилди. Мулоқот кам, шунинг учун мен ўзимни жамиятда йўқолгандек ҳис қила бошладим. Ҳатто бу менинг фикримни ифодалашимга таъсир қилаяпти ёки муайян мавзуларда ўз фикримни билдира олмаяпман», – дейди Евгения.

2022 йил февраль ойида уруш авж олганидан бери Украинада 360 дан ортиқ таълим муассасаси вайрон бўлган, яна 3400 га яқин таълим муассасаси зарар кўрган, уларнинг аксарияти фронтга яқин ҳудудларда жойлашган.

«Қишлоғимиздаги мактаб ракета билан урилгани учун вайрон бўлди. Мактаб қулагандан кейин мен онлайн ўқишга мажбур бўлдим. Интернетимиз эса ёмон», – дейди 12 ёшли Мариана.

У Николаев вилоятидаги Save the Children жамғармаси мобил ўқув гуруҳлари томонидан тақдим этилган дарсларда қатнашади. Гуруҳлар болаларга олис жамоалардаги ўқув дастурлари материаллари, рақамли ўқув қурилмалари ва дастурлардан фойдаланишда ёрдам беради. Украина бўйлаб 80 000 га яқин ўқитувчилар ва 200 000 га яқин ногирон болалар онлайн дарсларга барқарор киришни таъминлаш учун ноутбук ёки планшетларга эга эмаслар.

Ҳатто Украинанинг фаол жанглардан узоқроқ бўлган қисмларида ҳам болаларнинг мактабга бориши хавфли, чунки мамлакат бўйлаб ракета зарбалари хавфи юқорилигича қолмоқда. Ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришлар ҳар куни болаларни синфлардан ер ости бошпаналарига шошилишга мажбур қилади.

«Мактабимизда ўқиш учун ҳамма нарса тайёр. Бошпана масаласига келсак, бизда ертўла бор. Ўтган ўқув йили охирида иш ташлашлар бўлди ва бу бироз қўрқинчли эди. Доимий хавф, кучли портлаш туфайли биз ўзимизни ташвишли ва чарчаган ҳис қилдик, – дейди Киев вилоятидан 8-синф ўқувчиси Нина. – Биз буни товуш билан фарқлай оламизми, у ракетами ёки учувчисиз самолётми? Лекин мен ракеталарсиз тинч осмонни хоҳлайман».

Save the Children ташкилотининг Украинадаги директори Сониа Куш шундай деди:

–Украинадаги болалар яна бир йил давомида таълим олишдан тўхтаб қолишмоқда. Ўтган йилга нисбатан бироз яхшиланишлар кузатилган бўлса-да, миллионлаб болалар ҳанузгача етарли даражада мактабга бориш имкониятига эга эмаслар.

Икки йиллик уруш давомида минглаб болалар синфга қадам қўймаган ёки ўқитувчилари, синфдошлари билан шахсан учрашмаган. Мактабга бориш нафақат болаларнинг таълим олиши, балки уларнинг ижтимоий кўникмалари учун ҳам жуда муҳим. Бу уларнинг ҳаётидаги энг муҳим йиллардир ва таълимдаги ҳар қандай узилишлар вояга етгунга қадар узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Маълумот ўрнида: Украинада Save the Children ташкилоти шикастланган мактаблар, болалар боғчалари ва бошпаналарни қайта тиклашга ҳамда болаларга онлайн таълим олишда ёрдам бериш учун Рақамли ўқув марказлари тармоғини яратди. Ёрдам ташкилоти, шунингдек, ўқитувчиларни ўқитади, болалар исталган вақтда ўқишдан завқ олишлари учун офлайн иловаларни ишлаб чиқади ва қаламлар, рангли қаламлар, блокнотлар ва ўқув материалларини ўз ичига олган таълим тўпламларини тарқатади.

2023 йил сентябрь ойида қўшимча бир миллион ўқувчи шахсан таълим олиш имкониятига эга бўлиши керак. Бу ўқув йилида жами 2,321 миллион бола (4,001 миллион ўқувчининг 58 фоизи) мактабларга қайтиши кутилмоқда, қолган 1,68 миллион ўқувчи (42 фоиз) эса онлайн ёки аралаш тартибда дарсларга қатнашади.

 

                                                                        Интернет хабарлари асосида тайёрланди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг